Унга кўра, ҳужумчи бир мавсумда урилган 30 тадан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди, бу яхши натижа.
"Ҳамма гап статистикада. Бу мавсумда Роналду терма жамоа даражасидаги энг яхши тўпурарга айланди. У Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги натижаларга ҳал қилувчи ҳисса қўшиб, тўртта гол урди ва "Манчестер Юнайтед"га 7 очко келтирди.
Премьер-лигада унинг ҳисобида 18 та гол бор, шу жумладан, иккита хет-трик. 49 та ўйинда 32 та гол унинг энг яхши мавсумларидагидек кўп эмас, лекин рўйхатга кириш учун етарли", — дея Бояннинг сўзларини келтиради Eurosport.
Роналду 2021 йилнинг кузида "Манчестер Юнайтед"га қайтди. Португалиялик футболчи 2021/22-йилги мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. 37 ёшли ҳужумчи ўзи учун унвонлар устувор еканлигини бир неча бор таъкидлаган, бироқ ҳозирги вазиятда клуб уларни ютиб олишга тайёр эканига шубҳа қилмоқда.
ОАВ хабарига кўра, португалиялик футболчи фаолиятини бир қанча топ-клубларда давом эттириши мумкин. Юлдузли футболчининг фаолиятини давом эттириш учун "Челси", "Атлетико" Мадрид, "Спортинг" ва "ПСЖ" клублари номи айтилди.
France Football Роналдунинг «Олтин тўп» учун даъвогарлар рўйхатига киритилишига изоҳ берди
France Football бош муҳаррири ўринбосари Эммануэл Боян "МЮ" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Олтин тўп-2022" учун даъвогарлар рўйхатига киритилганини тушунтирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси